Александр Хомяков: "Жамоамизда Бошняк каби футболчи пайдо бўлгани жуда ёқимли"

Aslanov Jasurbek
21 авг 2023
"Андижон" ҳамда "Олимпик" ўртасидаги Суперлиганинг 17-тур ўйинидан (2:1) сўнг мезбон жамоа устози Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

Александр Хомяков: "Жуда хурсандман. Бизга юклатилган масъулиятни яхши тушуниб турган эдик. Мухлисларга байрам ташкил эта олдик деб ўйлайман. Асосийси - очколар ва ғалаба. Бу мен учун мавсумдаги энг муҳим баҳс эди. Йигитларга катта раҳмат, рақиб жиддий босим ўтказди, бироқ вазифани уддалашди. Ҳаммани табриклайман."

- Ғанихонов ва Эргашбоевлар нега майдонга туширилмади?

- Тўғрисини айтсам, ўйин қийин ўтди. Таркиб билан муаммолар бор эди. Бундай баҳсларга ҳамма ҳам киришиб кета олмайди. Келажакда улар ўзларини кўрсатишга имкон бўлади деб ўйлайман.

- Армин Бошняк ўтган турда "Бунёдкор"га, бу баҳсда "Олимпик"га гол урди...

-  Футболчи жамоага тез кўникиб кетди, бироқ бу жараён давом этмоқда. У тез фойда кетиришни бошлади. Бизга шундай - ҳужум ташкил қиладиган ва уларни якунлайдиган футболчилар керак эди. У катта ҳажмдаги ишни бажарди. Жамоамизда бундай футболчи пайдо бўлгани жуда ёқимли.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia