Александр Хомяков: "Энди "Пахтакор" билан ўйинга тайёргарликни бошлаймиз"

Narzulla Saydullayev
25 мар 2017
Ўзбекистон кубоги доирасидаги "Истиқлол" - "Машъал" (0:5) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков ўз фикрларини билдирди.

"Илк ўйин ва йирик натижа, ўйлайманки барчани яна бир бор хурсанд қилдик. Убайдуллоев афсуски сафимиздан бироз муддат чиқадиган бўлди. Унинг жароҳати анчагина жиддий. Энди чемпионат баҳсида «Пахтакор»ни қабул қиламиз бу баҳсга эса алоҳида тайёргарлик кўрамиз. Барчани ғалаба билан табриклайман", - дейди Хомяков.

"Машъал" матбуот хизмати


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia