UZ

Сўнгги янгиликлар

00:20Ҳаким Фузайлов: "Вазифани уддалаб бўлдик. Кейинги ўйинда ротация амалга оширамиз, U21 жамоамиздан ўйинчилар жалб қиламиз."  0 00:03Шомуродовнинг голи "Рома"га ғалабага келтирди: А Серия 33-тур якунлари  0 00:00АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Астон Вилла"ни қабул қилмоқда, Ҳусанов ўйинни захирадан бошлади (онлайн ҳисоб)  33 23:59"Жайхун" устози Айбек Нурбаев: "Сарсенбаев ва Эримбетовни бирданига асосий таркибга киритмаймиз"  0 23:40Ла Лига. "Барселона" – "Мальорка" (онлайн ҳисоб)  8 23:25Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" "Замин" устидан ғалаба қозонган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:34Исломжон Аҳмедов: "Бу ўйиндан катта тажриба олдик. Хато ва камчиликлар устида ишлаймиз"  1 22:20Баҳром Ҳайдаров: "Иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтди"  0 21:45U-21 биринчилиги. Бир ўйинда 10та гол, "Бунёдкор" футболчисидан гекса-трик, дербида 10та сариқ: 6-тур якунланди (ТУРНИР ЖАДВАЛИ)  0 21:20Нуньес ёзда "Ливерпул"ни тарк этади. Ҳужумчи 2022 йилда 75+25 миллион еврога сотиб олинганди  2 20:58Гарначо учун тўртта топ клуб даъвогарлик қилмоқда  7 20:37Хулиан Альварес "Атлетико"ни тарк этиши мумкин  6 20:15Футзал. Ўзбекистон кубогининг C ва D гуруҳида сўнгги ўйинлар якунланди  0 19:52Ўзбекистон Кубоги. "Хоразм" "Жайхун"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  3 19:28"Футбол олами"." Нефтчи" - "Пахтакор" 0:4 ва бошқа ўйинлар ҳақида  0

Александр Хомяков: “Бугун байрам... ” Янгиликлар

Александр Хомяков: “Бугун байрам... ”

Ўзбекистон кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган “Андижон” - “Сурхон” учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Финал йўлланмаси бу жуда ёқимли ҳолат. Клуб вакиллари, раҳбарият, жамоа аъзолари ва қадрдон мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Бугун бизда байрамона кайфият. Шу боис ўйин ҳақида унчалик ҳам кўп гапирмоқчи эмасман. Йигитлар уддалашди, албатта ташаккур айтаман. Биз жамоа билан тарихий натижа қайд эта олдик.

- Жамоангиз ниманинг эвазига ғолиб бўлди? Шунингдек, рақиб жамоанинг ўйинига ҳам баҳо берсангиз?

- Рақиблар жуда яхши ўйнашди. Уларда ишонч жуда юқори эди. Биласизми, “Сурхон”да бугун йирик ҳисобда ғалаба қозониб, финалга чиқиш иштиёқи сезилди. Бироқ, бу футбол. Биз яккакурашларда яхши ишладик, узун узатмаларда фаоллик кўрсатдик. Шунингдек, ҳимояда ҳам яхши турдик. Рақиблар дарвозамизга ўйиндан ташқари ҳолатда гол киритишди. Биз умумий жамоавий аҳиллик эвазига ғолиб чиқдик.

- Бектемир Абдуманнонов иккинчи даврада унчалик ҳам ёрқин ўйнамаяпти. Бугун захирага олинганида норозилик намойиш этди. Бу ҳақида фикрингиз?

- Жамоамизда руҳий кризис кўзга ташланаяпти. Битта Бектемирнинг ўзида шундай вазият эмас. Суперлигада кетма-кет 4 та ўйинда мағлуб бўлдик. Бу албатта жамоага таъсир кўрсатади. Бугунги ғалабамиз олдиндаги ўйинлардаги ижобий натижалар учун мотивация ва ишонч кайфиятини юзага келтиришидан умид қиламиз.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика