Александр Хомяков: "Биринчи ўйин қандай бўлиши мумкин?"

Narzulla Saydullayev
9 янв 2023
Қибрайдаги стадионда “Андижон” ҳамда “Пахтакор” U-21 (3:2) ўртасидаги учрашувдан кейин жамоамиз бош мураббийи Александр Хомяков беллашув борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биринчи ўйин қандай бўлиши мумкин? Шу ҳафта шуғулланиш учун об-ҳаво ноқулай бўлди. Ўйинчиларнинг имкониятларини ўргандик. Лекин ёмон бўлмади. Ўйиндан қониқдим. Янги футболчиларни кўриб олдик. Шунингдек, ёшларнинг ҳам имкониятларини кўрдик. Режа бўйича ишлашда давом этамиз.

Майдоннинг ҳолати яхши. Асосийси, табиий. Яна айтиб ўтаман, кутилмаган қор туфайли асосан югуриш билан шуғулландик. Шунинг учун менимча, бу нормал ҳолат бўлди.

Асосий вазифа майдонни ва имкониятларни ҳис қилиш эди. Шу сабабли йигитларга 30 дақиқадан вақт бердик. Ёшлар ҳам ҳаракат қилишяпти. Бу йил ҳисобидан дастлабки ўйинимиз эди ва уларни кузатишда давом этамиз. Режа бўйича жамоанинг асосий таркиби ва захира таркибини шакллантиряпмиз, ўрганяпмиз. Янги қўшилганларни ҳаммаси яхши ишлашяпти”, - деди Хомяков.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: "Андижон" матбуот хизмати