"Аслида рақибдан шиддатлироқ ўйин кутган эдик. Уларни қарши ҳужумдан фойдаланишларини билар эдик. Лекин гол... Жуда ҳам ҳунук голни ўтказиб юбордик", - дейди Волков.
- Бугун рақибни аниқ ҳужумлари билан ўз жарима майдончаси ичида "босиб" ташлашингиз мумкин эди. Лекин ўйинчиларда шиддат бўлмади...
- Машғулотларда урадиган голларимизни кўрсангиз эди. Эҳ... Футболчининг онгида футболни ривожлантириш керак. Қандай вазиятда, қандай ҳаракат қилиш лозим.
- Олександр Пишур ва Ҳайрулла Каримов бугунги ОЧЛ талаби даражасидаги ўйинчиларми?
- Ўйин олдидан улар ҳам биз билан бирга тайёргарлик кўришади. Аммо нима учундир майдонга тушганда оқсаш бўляпти.
- Футболчилар ҳужумни бошлашяпти-ю, аммо тўхтаб қолишяпти. Натижада араблар 10 киши бўлиб ҳимояни жипслай оляптилар.
- Машғулотларда бу ҳақда кўп бора гапирамиз. Шунинг учун ҳам ҳимоячилар ўрнига ярим ҳимоячиларни туширдим. Ёпиқ ўйнаяпмиз. Нима ҳам қила олардик?
- "Бунёдкор" жамоаси ҳужумчиларининг фойдали иш коэффициенти "0"га тенг бўляпти. ОЧЛда бўлмасада, олий лигада янги ҳужумчиларни синаш мумкин эмасми?
- Биринчи даврадан кейин бу борада иш олиб борамиз. Аммо ички захирамизда асосий таркибга тортадиган ўйинчи йўқ. Бор ўйинчиларимиз шу.
- "Бунёдкор" ва бошқа клубларда ҳам кўрамиз. Нима учун мураббийлар қария ўйинчиларга ишонишда давом этасизлар. Ҳамманинг гапи бир, уларда тажриба бор.
- Ўринбосарларимиз сафида ҳам, биринчи лига жамоасида ҳам яхши ҳимоячи йўқ. Ёш бўлган яхши ҳимоячи эса қиммат туради.