Александр Ляказетт Саудия Арабистони юқори дивизиони дебютанти таркибига бориб қўшилди
01 июл 23:50
Янгиликлар
Александр Ляказетт Саудия Арабистони юқори дивизиони дебютанти таркибига бориб қўшилди
"Неом" клуби бу йил сюрприз бўлиши кутилмоқда.
Александр Ляказетт Саудия Арабистонининг "Неом" жамоасига ўтди.
Жамоа биринчи дивизиондан Саудия Арабистони олий лигасига кўтарилиб, энг яқин рақиби "Ал Нажма"дан 14 очко устунлик билан ғолиб чиқди.
34 ёшли ҳужумчи ўзи тарбия топган "Лион" клубидан "Неом"га эркин агент сифатида ўтди.
Ляказетт француз жамоаси сафида жами 391 та ўйин ўтказиб, 201 та гол урган ва 55 та голли узатма берган. У "Лион" тарихидаги иккинчи самарали тўпурар ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар