UZ

Сўнгги янгиликлар

15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинш 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  1 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  13 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  4 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  11 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  7 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  19 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  3 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  4 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  3

Александр Лобанов: “Пахтакор” олдин ҳам бўлган, бундан кейин ҳам бўлади” Янгиликлар

Александр Лобанов: “Пахтакор” олдин ҳам бўлган, бундан кейин ҳам бўлади”

Кеча чемпионатимизнинг 24-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Турнинг марказий ўйинида мухлислар Тошкент дербисига гувоҳ бўлишди. Унда “Пахтакор” ҳамда “Локомотив” жамоалари куч синашишди. Ушбу баҳсда “шерлар”нинг қўли баланд келди (2:1). Учрашувдан сўнг “Пахтакор” клуби дарвозабони Александр Лобанов ўз фикрларини билдирди.

“Дерби учрашувлари ҳар доим қийин бўлади. “Пахтакор” ҳамда “Локомотив” қайси поғонада бўлишидан қатъий назар, бундай ўйинларда ҳақиқий жанг бўлади. Бу каби баҳсларда курашиш учун майдонга чиқиш керак. Қандай ҳолатда бўлмасин, “Пахтакор” олдин бўлган, бундан кейин ҳам бўлади. Биз жуда яхши ҳаракат қилдик. Кейинги учрашувларда “Пахтакор” умуман бошқача ўйин кўрсатиши мумкин. Биз аввалги ҳолатимизни тиклаб олдик, бундан хурсандман. Кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозониб келяпмиз. Мусобақа жадвалида бироз бўлсада юқорилаб олдик. Афсуски, ушбу учрашувдан сўнг бироз муддат танаффусга чиқамиз.

Энди сафарда “Нефтчи” жамоаси меҳмони бўламиз. Ушбу баҳсга ҳам жиддий тайёргарлик кўришимиз керак. Иложи борича кучли тўртликка кириб олишимиз зарур. Биз “Локомотив” клубини мағлуб этишни хоҳлаган эдик. Якунда шундай ҳам бўлди. Мавсум бошида бироз оқсаганимиз сабабли ҳозир ҳар бир очко учун кураш олиб боряпмиз. Агар ушбу учрашувда 0:0 ёки 1:1 ҳисоби бўлиб турганида, мен сўнгги дақиқаларда жамоадошларимга ёрдам бериш мақсадида ҳужум чизиғига етиб борардим ва ғалаба қозонишимиз учун қўлимдан келган барча ишни амалга оширардим. Биз учун энг муҳими ғалаба эди, яхши ҳамки буни амалга оширдик. Рақибимиз жуда ҳам кучли эди. Билмадим, уларга нимадир етишмаяпти деб ўйлайман. Ўйлашимча, улар бу йил чемпион бўлиши мумкин. Биз ўз вазифамизни бажармоқдамиз, “Локомотив” ҳам ўз вазифасини бажармоқда. Менимча, “Локомотив”га ғалабага бўлган хоҳиш етишмади. Тўғри, ҳакам менга сариқ карточка кўрсатди. Лекин, мен ўйин вақтини чўзиш ниятида эмас эдим”, - дейди “Пахтакор” клуби посбони Александр Лобанов.

Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: -22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика