UZ

Сўнгги янгиликлар

02:18Бутун дуне асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  1 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  3 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 00:03"Алавес" — "Реал". Таркиблар маълум  11 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:52"Болонья" — "Ювентус". Таркиблар маълум  2 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  17 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8

Александр Крестинин: "Яратган вазиятларимизнинг учдан бир қисмини голга айлантира олганимизда ҳам бугун ғалаба қозонган бўлардик" Янгиликлар

Александр Крестинин: "Яратган вазиятларимизнинг учдан бир қисмини голга айлантира олганимизда ҳам бугун ғалаба қозонган бўлардик"

Суперлига 15-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Олимпик" учрашувидан сўнг (1:1) мезбонлар бош мураббийи Александр Крестинин учрашув ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.




- Ўйин ҳақида

- Ўйин қийин ўтди. Натижадан норозиман. Етарли вазиятлар бўлди. Яратган вазиятларимизнинг учдан бир қисминиголга айлантира олганимизда ҳам бугун ғалаба қозонган бўлардик. Битта гол ғолиб бўлиш учун етарли бўлмади.

-"Локомотив"да иккинчи даврага тайёргарлик қандай ўтди? Жамоа тайёргарликни хорижда ўтказган ягона жамоа бўлди.

- Тайёргарлик яхши ўтди, назорат ўйинлари ўтказдик. Барча режаларимизни амалга оширдик. Жамоада бир-бирига мослашиш жараёни ҳам ўтди.

- Жамоага сафига келиб қўшилган янги футболчилар ҳақида гапириб ўтсангиз. Трансферлардан кўнглингиз тўлдими?

- Ўз имкониятларимиздан келиб чиққан ҳолда трансферларни амалга оширдик. Яхши ўйинчилар билан шартнома туздик. Энди эса адаптация учун вақт керак.

- Жамоа ҳисобда олдинга чиқиб олганидан сўнг бироз ҳимоявийроқ ўйнагандек туюлди. Бунга нима сабаб бўлди?

- Йўқ. Биринчи бўлимда биз бундай ўйнамадик. Танаффусдан сўнг сиз айтгандек ўйин кўрсатдик, лекин биринчи бўлимда бундай ўйнамадик.

 - Сиз жамоага келганингиздан сўнг ҳар бир учрашувдан сўнг "Локомотив"нинг ўйин сифати яхшиланмоқда дея айтмоқдамиз. Лекин натижалар борасида яхши эмаслиги аниқ. Бугунги ўйинда жамоа ўйини яхшиланганини сездингизми?

- Ҳар бир жамоа ғалаба учун ўйнайди. Биз сўнгги уч баҳсдан буён мағлуб бўлмаяпмиз. Биз босқичма-босқич кучаяпмиз, вазиятлар яратаяпмиз. 

- Рогач огоҳлантириш сабаб ўйинни ўтказиб юборди. Унинг ўрнига майдонга тушган Анзур Исмоиловнинг ҳолати қандай? Анзур Исмоилов жароҳат сабаб бир муддат ўйинларда иштирок этмаётганди.

- У жароҳат сабаб икки ярим ҳафта ўйнай олмади. Ҳозир эса унинг ҳолати яхши.

- "Локомотив" қишда ҳарид қилинган икки нафар легионер Крайишник ва Булатович билан шартномани бекор қилди, лекин шунга қарамай ёзги трансферлар ойнасида яна икки нафар легионер футболчи билан шартнома имзоланди. Крайишник ва Булатовичлар хато трансфер бўлганлиги тан олиндими?

- Сиз айтиб ўтган икки нафар футболчи жамоани тарк этганидан сўнг биз мағлуб бўлмаяпмиз.

- "Локомотив" жамоаси мавсум аввалида жамоани ёшартирганига ва буёғига академия ва ёшлар билан ишлашга катта эътибор бериши эълон қилганди. Жамоага келиб қўшилган икки ёш футболчи Шодибоев ва Ўктамовларга асосий жамоада имконият бериладими?

- Имконият беришимиз аниқ. Шодиёрга имконият бердик. Озодбек Ўктамовга ҳам ишонч билдиришимиз аниқ. Бугун уни майдонга туширмоқчи эдик, аммо ўйин биз режа қилгандек кечмади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика