UZ

Сўнгги янгиликлар

18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  0 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  0 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  0 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  10 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  13 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  4 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  3 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  4 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  6 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  8 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  5

Александр Крестинин: "Индивидуал хатолар туфайли мағлубиятга учраяпмиз. Ҳакам тўғри қарор қабул қилди" Янгиликлар

Александр Крестинин: "Индивидуал хатолар туфайли мағлубиятга учраяпмиз. Ҳакам тўғри қарор қабул қилди"

Суперлиганинг 23-тури доирасида "Насаф"га қарши ўйиндан кейин "Локомотив" бош мураббийи Александр Крестинин фикрларини билдирди.




"Насаф"ни чемпионлик билан табриклайман. Бир ярим тайм давомида бир киши кам бўлиб ўйнаш осон эмас, шунга қарамай йигитлар яхши ҳаракатланишди. Четлатишга қадар вазиятлар яратиб тургандик", - деди Александр Крестинин.

- "Локомотив" кетма-кет бешинчи учрашувда мағлубиятга учради. Бунга сабаб нима?

- Фикрингиз тўғри. Ҳар бир учрашувда сўз билан тасвирлаб бўлмас индивидуал хатоларга йўл қўймоқдамиз. Индивидуал хатолар туфайли мағлубиятга учраяпмиз, афсуски.

- Иван Рогач кутилмаганда қизил карточка олди. У ҳакамга нима деган эди?

- Бир нарсани тушунишимиз керак. Ҳакамлар ҳеч ким билан гаплашишмайди ва ҳакамларга гапиришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Бу китобда ёзиб қўйилган қоида. Ҳакам барчасини тўғри қилди. Ҳимоячи бундай қилиш мумкин эмаслигини билмас эдими? Албатта, бундан хабардор эди. Биз интизом учун жарималар қўллаймиз. Мен ҳеч қачон бундай жарималарга ишим тушади деб ўйламаганди, очиғи. Футболчи ўз ҳиссиётларини жиловлай олиши керак. Ўз туйғуларини тия олмайдиган футболчини, профессионал деб аташ нотўғри. У 20 ёшлик футболчи эмас, ҳаттоки 20 ёшли футболчи ҳам бундай қилишга ҳаққи йўқ.

- Валерий Кичиннинг ўйини менга ёқмоқда. Кичин ҳақидаги фикрларингиз билан бўлишсангиз?

- Кичин билан узоқ вақтдан бери танишмиз. У жуда маҳоратли ҳимоячи эканлиги сир эмас. Бугун ҳам ўз даражасида ўйнаб берди.

- "Бунёдкор" билан бўлган фарқ 5 очкони ташкил этмоқда. Жон сақлаб қолиш учун кураш ҳақида тўхталиб ўтсангиз?

- "Бунёдкор"нинг ўз мақсадлари бор. Бизнинг мақсадимиз эса, қолган уч баҳсда тўққиз очкони қўлга киритиш. Эътиборлироқ бўлишимиз керак, бугунгидай футболга алоқадор бўлмаган жиҳатлар ўйин натижасига таъсир ўтказмаслиги керак.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика