UZ

Сўнгги янгиликлар

13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  1 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  1 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  3 11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  3 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   5 10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  15 09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0 09:25Шевченко: “Энг муҳими — плей-оффдан ўтиб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиқиш”  2 08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  4 08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  2 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  5 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  25

Александр Ежов: “Мағлубиятда барча айбни ўз бўйнимга оламан“ Янгиликлар

Александр Ежов: “Мағлубиятда барча айбни ўз бўйнимга оламан“

Про лига 18-туридан ўрин олган “Хоразм” – “Оқ-тепа” (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Ежов фикрларини билдириб ўтди.

“Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Мағлуб бўлдик. “Оқ-тепа”ни ғалаба билан табриклайман. Улар ғалабани биздан кўпроқ исташди. Футболда шундай гап бор сен урмасанг сенга уришади. Биз бир қанча вазиятларни кўкка совурдик. Рақиб эса ўзи яратган вазиятдан фойдаланди. Умуман олганда қизиқарли баҳс гувоҳи бўлдик. Муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилдик. Мағлубиятни ўз бўйнимга оламан. Қолган икки беллашувда бу ҳолатдан чиқиб кетишга уриниб кўрамиз.

Ғалаба қозонсангиз ҳар доим гапириш осон. Мағлуб бўлсангиз албатта сабаб топилади. Жамоанинг кўп футболчиларида жароҳат бор. Саиджамол Давлатжонов учун мавсум якунланди. У ҳар қандай ҳолатда ҳам тикланишга улгурмайди. Охиригача курашамиз”,- дейди Ежов.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика