UZ

Сўнгги янгиликлар

22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  27 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  4 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  2 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  12 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  165 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  4 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  7 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  15

Александар Янкович: "Кучли рақибга қарши ўйин фойда келтиради. Кучсиз рақибни ютсангиз, муаммоларни билиб бўлмайди" Янгиликлар

Александар Янкович: "Кучли рақибга қарши ўйин фойда келтиради. Кучсиз рақибни ютсангиз, муаммоларни билиб бўлмайди"

Хитой терма жамоаси бош мураббийи Александар Янкович Ўзбекистонга қарши ўртоқлик ўйинидан кейин матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйиндан аввал футболчиларга Ўзбекистон терма жамоаси бизга қараганда кучлироқ эканлигини ва улар бизни жазолаш учун ҳар бир хатомиздан фойдаланиши мумкинлигини таъкидлагандим. Йигитлар майдонда меҳнат қилди. Шиддатли баҳс гувоҳига айландик, аммо хатоларимиз учун бадал тўладик. Ўз майдонида мағлуб бўлиш қониқарли натижа эмас, лекин жисмонан кучлироқ рақибга қарши юқори савияда кураша олиш биз учун жуда фойдали бўлди.

Яна таъкидлайман, кучлироқ рақибларга қарши ўйнаш биз учун фойда келтиради. Агар кучсизроқ рақибга қарши майдонга тушиб, ғалаба қозонсак, заиф нуқталаримиз кўзга ташланмайди ва барчаси бинойидай кўринади. Ўзбекистонга қарши ўйин орқали хатоларимизни аниқлаб олдик. Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари олдидан бундай хатоларга қайта йўл қўймаслик чораларини топишимиз зарур. Бош мураббий сифатида барча масъулиятни ўз зиммамга оламан", – деди сербиялик мутахассис.

Аввалроқ Ўзбекистон МТЖ устози Сречко Катанец Ўзбекистон терма жамоаси 90 дақиқа давомида ҳужум қилгани, рақиб эса яхши ҳимояланганини таъкидлаган эди.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика