Александар Станисавлевич: "Бухоро" иккинчи даврада ҳар бир учрашувда жанг қилишга тайёр"
17 июл 2023 15:34
Янгиликлар
Александар Станисавлевич: "Бухоро" иккинчи даврада ҳар бир учрашувда жанг қилишга тайёр"
Жамоа таркибида бир қатор тажрибали футболчилар билан бир қаторда легионерлар ҳам жамланган. Ўтган мавсумнинг энг яхши ассистенти Александар Станисавлевичдан "Бухоро"да кўп нарса кутишаётгани рост. Хўш, бу борада у ва жамоаси қанчалик тайёр? Сербиялик ярим ҳимоячининг фикри қуйидагича бўлди.
"Албатта турнир жадвалидаги ҳолатимизни яхши, деб бўлмайди. Лекин биз курашишда давом этяпмиз. Ҳар бир учрашув биз учун янги имконият. Барчаси ўз қўлимизда.
Ҳар бир мураббийнинг ўз услуби бор. Бунга кўникиш учун эса маълум бир вақт талаб қилинади. Мен ва жамоа бўлажак учрашувларда борини беришга, жанг қилишга тайёр. Мавсумнинг иккинчи яримини янги футболчилар ва янги мотивация билан бошлаймиз.
Жамоада ёши катта футболчилар босимни ва масъулиятни зиммамизга оламиз. Мақсадимизга эришишда барча нарсага тайёрмиз. Мухлислардан эса қўллаб-қувватлашларини сўраб қолардим", - дейди Александар Станисавлевич.
Абдулазиз Искандаров ёзиб олди
Фикрлар