Алекс Окслейд-Чемберлен ЖЧ-2014 гуруҳ босқичини ўтказиб юбориши мумкин

Narzulla Saydullayev
6 июн 2014
Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Алекс Окслейд-Чемберлен Бразилиядаги мундиалнинг гуруҳ босқичини ўтказиб юбориши мумкин, деб хабар бермоқда Sky Sports нашри.
Футболчи кеча Эквадорга қарши баҳсда жароҳат олганди. Тиббий текширувлардан сўнг у тахминан 20 кундан сўнг сафга қайтиши маълум бўлди. Шу боис агар Хожсон уни мундиалга олиб кетса Алекс камида плей-офф босқичидан майдонга туша олади холос.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football.kulichki.net