Альберто Заккерони: "Рақиб бизни ҳимояланишга мажбур қилди"

Aziz Tukhtamuradov
15 июн 2014
Японияликлар устози Альберто Заккерони Кот-Д`Ивуарга қарши ўйиндан сўнг журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

"Футболчиларимиз ўйинга жиддий ёндошишди, лекин, жамоавий футбол кўрсата олишмади. Ҳисобни очганимиздан сўнг ортга қайтишга мажбур бўлдик. Рақиб ўз ҳужумлари орқали бизни ҳимояланишга мажбур қилди. Айниқса қанотларда катта фарқ билан ютқазиб қўйдик.

Ўзгаришларга қарамасдан ўйин боришини ўзгартира олмадим.

Кейинги ўйинларгача хатоларимиз устида жиддий ишлаймиз", - дейди Заккерони.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru