Альба: "Барселона" совринлар ютиш учун барчасини қилади. Уларни Пикега бағишламоқчимиз"
06 ноя 2022 13:01
Янгиликлар
Альба: "Барселона" совринлар ютиш учун барчасини қилади. Уларни Пикега бағишламоқчимиз"
"Барселона" ҳимоячиси Жорди Альба Жерар Пикенинг фаолиятини якунлагани ҳақида гапирди.
"Бу "Барселона" ва бутун каталонияликлар учун қайғули лаҳзадир. Афсуски, Жерар кетмоқда, у клуб учун кўп нарса қилганди. У нотаниш инсонлар билан совуққон, аммо яқинлари билан жуда самимий. Мен ҳам у йиғлайди деб ўйлагандим.
Бизлардан Пике билан энг яқин бўлганлар унинг қарорини билар эдик, аммо буни қачон эълон қилиши қоронғу эди. Пике "Барса" учун, "Барса" эса унга кўп нарса берди. Уни соғинамиз. Энди совринлар ютиш учун қўлдан келган барчасини қиламиз. Уларни Пикега бағишлашни хоҳлаймиз", — деди Альба.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар