"Алания" РПЛга чиқиш ўйинларида иштирок этмайди

Aslanov Jasurbek
29 май 2023, 23:16
"Алания" келаси мавсум Россиянинг олий лигасида ўйнаш имкониятидан маҳрум бўлди.

Россия Футбол Иттифоқининг клубларни лицензиялаш бўйича апелляция йиғилишида Владикавказ жамоасига РФИ 1 лицензиясини бермаслик қарори ўз кучида қолди.

Йиғилишдан сўнг "Волгарь" РФИ 1, "Арсенал" эса РФИ 2 лицензиясини оладиган бўлди.

РПЛга чиқиш саралаш ўйинларида "Алания" ўрнига "Вольгарь" қатнашади.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги мавсум "Алания" шарафини Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев ҳимоя қилган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: РФИ