

Олег Петрович шу йилнинг март ойи охирида жамоа бошқарувини қўлга олганди. Унинг қўл остида қизил-сариқлар 31 та ўйин ўтказиб, 14 та ғалабага эришиб, 11 та дуранг ва 6 бор мағлуб бўлишди.
"Алания" футбол клуби Олег Петровичга бажарилган ишлар учун ташаккур дейди ва унинг келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаб қолади!" - дейилади клуб хабарида.

Эслатиб ўтамиз, "Алания" сафида ўзбекистонлик футболчи Ҳусайн Норчаев ҳаракат қилади.



