


"Менимча, Фернандеш Роналдусиз бахтлироқ кўринмоқда. "Тоттенхэм"га қарши ўйинда у шижоаткор ва ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам етакчилик фазилатларини намоён этди. У жамоага кўп нарса берди ва ҳақли равишда гол урди", – деди Ширер.
Фернандеш жорий мавсум МЮ учун 14 та ўйинда қатнашиб, 2 та тўп киритди ва 1 та голли пас узатди.



