Алаба ва Милитао "Реал"да қолиши мумкин
19 мар 21:40
Янгиликлар
Алаба ва Милитао "Реал"да қолиши мумкин
Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячилари Давид Алаба ва Эдер Милитао ўзлари хоҳласа, клубда қолишлари мумкин.
Шу билан бирга, манбанинг таъкидлашича, агар иккала футболчи ҳам қолса, уларнинг клубда муҳим роль ўйнаши даргумон.
32 ёшли Алаба жорий мавсум барча турнирларни қўшиб ҳисоблаганда тўққизта учрашувда иштирок этди. 27 ёшли Милитао жорий мавсумда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган ва 1 та голли узатмани амалга оширган.
28-тур якунларига кўра, "Реал" Испания Ла Лигаси турнир жадвалида 60 очко билан 2-ўринда бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар