Алаба "Реал"га ўтмаслиги мумкин, у Рамосдан кўп маош олмоқчи
05 янв 2021 16:28
Янгиликлар
Алаба "Реал"га ўтмаслиги мумкин, у Рамосдан кўп маош олмоқчи
"Бавария" ҳимоячиси Давид Алаба Мадриднинг "Реал" клуби билан музокаралар олиб бормоқда.
Битим 28 ёшли австриялик футболчининг юқори молиявий талаблари сабаб амалга ошмаслиги мумкин. Алаба "қироллик клуби"да йилига 13 миллион евро маош олмоқчи. Бу эса жамоа сардори Серхио Рамоснинг олаётгани маошидан 1 миллион кўп.
"Реал" раҳбарияти футболчига бундай маошни тўлашга тайёр эмас. Испан клуби 10 миллион евродан кўп бўлмаган маблағ таклиф қилиши мумкин.
Давиднинг "Бавария" билан тузган шартномаси 2020/21 йилги мавсумнинг сўнггига қадар мўлжалланган. Давид "Бавария" билан шартномани узайтирмади ва у ўзининг Ла Лигада ўйнаш орзуини амалга оширмоқчи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар