Алаба - "Реал"даги дебюти ҳақида: "Мослашишимнинг сири - бу жамоа"
09 авг 2021 18:01
Янгиликлар
Алаба - "Реал"даги дебюти ҳақида: "Мослашишимнинг сири - бу жамоа"
"Реал" ҳимоячиси Давид Алаба "қироллик клуби" сафида "Милан" (0:0)га қарши ўйинда дебют қилгани ҳақида гапирди.
"Мослашиб кетишимнинг сири - бу жамоа. Клубдошларим мени жуда яхши кутиб олишди ва менга "Реал"даги дебютим жуда ёқимли бўлди. Мен ўйинда ўзимни жуда қулай ҳис қилдим, дебютимдан қониқдим", - дейди Алаба.
Ҳимоячи асосий таркибда майдонга тушди ва бир тайм ҳаракат қилди, шундан сўнг унинг ўрнини Эдер Милитао эгаллади.
29 ёшли Алаба 21 июль куни "Реал"га "Бавария"дан эркин агент мақомида ўтганди. Шартнома 5 йилга мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар