"Ал Шабаб" "Насаф"га қарши ўйиндан олдин ғалабага эришди

Narzulla Saydullayev
15 фев 2023
Кеча Саудия Арабистони лигасининг 17-турида "Ал Шабаб" клуби ўз майдонида "Абха" клубига қарши ўйин ўтказди.

Висенте Морено бошчилигидаги "Ал Шабаб" ўз майдонида 2:0 ҳисобида ғалабага эришди. Биринчи таймда Эвер Банега ҳисобни очган бўлса, Иккинчи бўлимда бразилиялик ҳужумчи Карлос ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.

Бу "Ал Шабаб" учун Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичидан олдинги сўнгги баҳс бўлди.

ОЧЛ нимчорак финали доирасидаги "Ал Шабаб" - "Насаф" учрашуви 19 февраль куни Қатарда бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.


"Ал Шабаб" - "Абха" 2:0
Голлар:
Эвер Банега 22, Карлос 56
"Ал Шабаб": 18.Сон Гу Ким, 27.Фаваз Ал Сақур, 5.Ҳассан Тамбакти (88.Нодир Абдуллоҳ Ал Шарари, 82), 24.Мотеб Ал Харби, 10.Эвер Банега, 23.Гжегож Криховяк, 8.Кристиан Гуанка (7.Турки Ал Аммар, 78), 15.Ҳуссайн Ал Қаҳтони, 89.Рияд Шараҳили, 77.Санти Мина (9.Аарон Боупендза, 68), 13.Карлос (11.Ҳаттан Баҳбри, 78).
Бош мураббий: Висенте Морено.





Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia