"Ал Садд" устози Хави Грасия: "Яхши жамоага қарши қийин ўйин ўтказдик"
09 апр 2022 14:02
Янгиликлар
"Ал Садд" устози Хави Грасия: "Яхши жамоага қарши қийин ўйин ўтказдик"
Қатарнинг "Ал Садд" клуби бош мураббийи Хави Грасия ОЧЛ гуруҳ босқичи биринчи туридан ўрин олган "Насаф"га қарши учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.
"Яхши жамоага қарши қийин ўйин ўтказдик. 27-дақиқадан сўнг бир киши кам бўлиб қолганимиз ўйинимизни қийинлаштирди, деб ўйлайман. Футболчиларимнинг сай-ҳаракатларини, дурангга қарамай ғалаба сари интилганини олқишлайман.
Қизил карточка олган Абдул Карим Ҳассан ва Педро ҳақида гапирадиган бўлсам, биз ОЧЛга яхши тайёргарлик кўрдик. "Ал Садд"нинг исталган футболчиси йўқотишларнинг ўрнини тўлдира олади. Бу борада ишлаганмиз",- дейди Хави Грасия.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди
Морган Роналдунинг шартли дисквалификацияси ҳақида: "Тўғри қарор. Криштиануни атайлаб кийимидан тортишган"
"Насаф"нинг икки етакчиси "Пахтакор"га ўтади
Фикрлар