"Ал Садд" Тошкентга келишдан олдин Қатар чемпионига айланди

Narzulla Saydullayev
4 апр 2019
Бугун Қатар Юлдузлар лигасида 21-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Пешқадам "Ал Садд" ўз майдонида "Ал Аҳли"ни қабул қилиб, 7:2 ҳисобида ғалабага эришди.

Шу тариқа, "Ал Садд" чемпионат тугашига 1 тур қолганида мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Иккинчи ўриндаги "Ал Дуҳайл" билан ўртадаги фарқ 7 очкога етди.


Қатар Юлдузлар лигаси. МУСОБАҚА ЖАДВАЛИ
"Ал Садд" - "Ал Аҳли" 7:2
Голлар:
Бунеджа 6 пенальти, 45+1, 81, Ал Ҳайдос 24, 75 пенальти, Акрам Афиф 53, Жунг Ву Юнг 90+4 - Найжел Де Йонг 71, Абдулрашид Умар 79.

Эслатиб ўтамиз, 9 апрель куни "Ал Садд" Осиё чемпионлар лигаси доирасида, Тошкентда "Пахтакор" клуби меҳмони бўлади.




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia