"Ал Насср" ёзда Алиссонни сотиб олмоқчи

Omonjon To`xtamirzayev
30 май 2024
Ўтган йил ёзда бразилиялик араблар таклифини рад этганди.

Шунга қарамай, "Ал Насср" трансфердан умидини узмаган ва яқинда очилиши кутилаётган трансфер ойнаси вақтида Алиссонни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Саудия Арабистони клуби вакиллари Клоппнинг "Ливерпул"дан кетиши, дарвозабон трансферига йўл очишига ишонишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Алиссон Бэккернинг "Ливерпуль" билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: The Daily Telegraph