“Ал Насср”ни январда 4 та расмий ўйин ва ПСЖга қарши ўртоқлик учрашуви кутмоқда (+тақвим)

Eldor Akmurzayev
31 дек 2022, 10:05
Бугун, 31 декабрь куни (22:30) “Ал Насср” Саудия Арабистони 11-тури доирасида сафарда “Ал Ҳалиж” билан ўйнайди.

Руди Гарсия шогирдлари ҳозирда чемпионат жадвалида 23 очко билан 2-ўринда бормоқда. Криштиану Роналду мазкур жамоа аъзосига айланди ва унинг янга жамоасидаги дебюти январда бўлиши мумкин.

Янги йил бошида риёдликларни 4 та расмий ўйин ҳамда ПСЖга қарши ўртоқлик учрашув кутмоқда.

Саудия Арабистони чемпионати

5 январ

20:00, “Ал Насср” – “Ал Таи”

14 январ

22:30, “Ал Шабоб” – “Ал Насср”

21 январ

20:00, “Ал Насср” – “Ал Иттифоқ”


Ўртоқлик ўйини

19 январ

“Ал Насср”/"Ал Ҳилол" (қўшма аралаш таркиб) – ПСЖ


Суперкубок ярим финали

25 январ

23:00, “Ал Иттиҳод” – “Ал Насср”


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia