

“Ал Насср“ “Манчестер Юнайтед“ ва Аргентина терма жамоаси вингери Алехандро Гарначони ўз сафига қўшиб олмоқчи, Бироқ айни вақтда Саудия Арабистони жамоасида легионерлар лимити тўлган. Шу боисдан жамоа сенегаллик вингерни сотишни режа қилган.
33 ёшли Мане 2023 йилнинг августидан буён “Ал Насср” сафида тўп суради. Ўтган мавсумда сенегаллик футболчи клуб сафида 47 та ўйин ўтказиб, барча мусобақаларда 18 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.



