UZ

Сўнгги янгиликлар

10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  0 10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  2 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  0 09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0 08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  2 08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  1 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  4 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  11 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  4 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  1 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1

"Ал Наср" жазоланмади, Вандерлейнинг ўзи дисквалификация қилинди Янгиликлар

"Ал Наср" жазоланмади, Вандерлейнинг ўзи дисквалификация қилинди

Қатарда бўлиб ўтган "Ал Жайиш" - "Ал Наср" учрашувида БАА клуби йирик, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Мазкур учрашув атрофида катта муаммо юзага келгани ҳақида хабар бергандик.

Асли бразилиялик бўлган, ўша кунги учрашувда дубл қайд этган Сантос Вандерлей БАА Про лигасида Индонезия фуқароси сифатида қайд этилган экан. Буни билиб қолган "Ал Жайиш" раҳбарияти "Ал Наср"ни регламентга амал қилмаганини билдирувчи хатни ОФКга йўллаган. Ўз навбатида клуб Индонезия ФФга мурожаат қилиб, улардан бундай футболчи йўқлиги ҳақида маълумот олганлар.

ОФК мазкур ҳолат юзасидан текширувни бошлади ва Вандерлейни 60 кунга дисквалификация қилди. "Ал Наср"га ҳозирча ҳеч қандай жазо берилгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, мазкур жуфтлик ғолиби ОЧЛ ярим финалида, "Локомотив" (Тошкент) - "Ал Айн" (БАА) жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика