

Биз жуда яхши ўйин ўтказдик. Гол уриш учун жуда кўплаб имкониятларга эга бўлдик. Лекин вазиятлардан фойдалана олмадик, бир очкони қўлга киритганимиздан хурсандмиз. Аммо бугун ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди", - дейди Луис Сьерра.
- Гуруҳдан чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?
- Олдинда яна иккита ўйин бор. Шу боис ҳозирдан бир нарса дейиш қийин.
- Жамоа нафақат ОЧЛда балки миллий чемпионатда ҳам кўплаб вазиятлардан фойдалана олмаяпти...
- Мураббий сифатида бунга қўшилмайман. Аммо фикрингизни ҳурмат қиламан. Гол уриш учун имконият бўлмоқда. ОЧЛда 4та ўйинда 10та гол урдик ва буни жуда яхши кўрсаткич деб ўйлайман.
- "Локомотив" 10 киши бўлиб қолганидан кейин ҳам биринчи рақамли жамоага айланмади ва ҳужумга ўтмади. Бу ерга дуранг учун келганмидинглар?
- Бу сизнинг шахсий қарашингиз.
- Гуруҳдаги қайси клуб сиз учун энг хавфли жамоа?
- ОЧЛда барча клублар кучли.




