"Ал Иттифоқ" Ҳендерсонни қўйиб юбормоқчи эмас
11 янв 2024 01:50
Янгиликлар
"Ал Иттифоқ" январда ярим ҳимоячи Жордан Ҳендерсонни қўйиб юбориш ниятида эмас. Бу ҳақда "TalkSPORT" хабар бермоқда.
Миш-мишларга кўра, англиялик футболчи жамоани тарк этмоқчи. Унга янги мамлакатга мослашиш қийин бўлмоқда, бундан ташқари, Саудия Арабистони иқлими ва маҳаллий чемпионат савияси ҳам ёқмаяпти.
Охирги хабарларга кўра, Ҳендерсон АПЛга қайтмоқчи. Бироқ "Ал Иттифоқ" уни осонликча қўйиб юбориш истагида эмас. Яқин орада футболчи бош мураббий Стивен Жеррард ва спорт директори Марк Аллен билан музокара олиб бориши кутилмоқда.
Англиялик футболчи ўтган ёзда 14 миллион евро эвазига "Ливерпул"дан "Ал Иттифоқ"қа ўтган эди. 33 ёшли хавбек жорий мавсум барча турнирларда 19 та ўйин ўтказиб, 5 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар