UZ

Сўнгги янгиликлар

14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  1 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  0 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  11 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  3 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  20 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3

"Ал Ҳилол"га қарши жавоб учрашувида ҳужумкор ўйин намойиш этамиз" — Самвел Бабаян Янгиликлар

"Ал Ҳилол"га қарши жавоб учрашувида ҳужумкор ўйин намойиш этамиз" — Самвел Бабаян

"Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Бабаян "Ал Ҳилол"га қарши баҳсдан кейин (1:1) фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик. Учрашувга яхши тайёргарлик кўрдик. Футболчиларнинг интизоми, шунингдек, ўйинга бўлган мотивацияси туфайли яхши натижага эришдик.

Мағлубиятга учрамаганимиздан хурсандман. "Ал Ҳилол"дек клубга қарши баҳсда вақт чўзиш нормал ҳолат. Футболчиларимиз атайин вақт чўзишмади. Жароҳатлар сабабли тўхталишлар юзага келди. Қолаверса, бу йўқотиш учун ҳакам томонидан керагидан ортиқ вақт қўшилди. 

Саудия Арабистони клубида заиф нуқтанинг ўзи йўқ. Шунга қарамай, қарши ҳужумдан унумли фойдаланишга муваффақ бўлдик. Жавоб учрашувида ҳужумкор ўйин намойиш этамиз", – деди Бабаян.

"D" гуруҳидаги иккинчи баҳсда Эроннинг "Нассажи" клуби сафарда Ҳиндистоннинг "Мумбай Сити" жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди. "Навбаҳор"нинг ОЧЛдаги кейинги ўйини 3 октябрь куни Наманганда "Мумбай Сити"га қарши бўлиб ўтади.

Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика