

Манбанинг хабарига кўра, 30 млн евро "Ал Ҳилол"нинг бошланғич таклифи ҳисобланади. Айтишларича, бу сумма 50 миллионгача ошиши мумкин.
Айни дамда испаниялик футболчи ПСЖда солиқлардан ташқари йилига 10 миллион евродан камроқ маош олади. Парижликлар янги шартнома бўйича музокара чоғида футболчининг маошини камайтиришга ҳаракат қилмоқда.
Жорий мавсум Рамос Лига 1 доирасида 24 та ўйин ўтказиб, битта голли узатмани амалга оширди.



