“Ал Ҳилол“ Осимхенга сўнгги даҳшатли таклифни юборди
17 июн 10:10
Янгиликлар
“Ал Ҳилол“ Осимхенга сўнгги даҳшатли таклифни юборди
“Ал Ҳилол“ Виктор Осимхенга сўнгги таклифини юборди.
Саудия жамоаси ҳужумчига йилига 50 миллион евролик бўлган уч йилга мўлжалланган таклиф юборган. Шунингдек, “Ал Ҳилол“ футболчининг трансфери учун “Наполи“га 75 миллион еврога яқин пул тўлашга тайёр. Футболчи ҳозирча ушбу таклифга жавоб бермаган. Аввалроқ, нигериялик ҳужумчи саудияликларнинг учта таклифига рад жавобини берганди.
Эслатиб ўтамиз, Осимхен ўтган мавсум ижара асосида “Галатасарой“да ҳаракат қилди. У барча мусобақаларда 41 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 37 та гол ва 8 та голли узатма бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар