"Ал Ҳилол" 130 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр!
07 июл 2024 01:41
Янгиликлар
"Ал Ҳилол" 130 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр!
АПЛ клублари Виктор Осимхен учун "Наполи" хоҳлаётган пулни тўлашни хоҳлашмаяпти.
"Челси" ҳам, "Арсенал" ҳам, "Манчестер Юнайтед" ҳам форвардни 130 млн евро (товон пули)га харид қилмоқчи эмас ва ҳаттоки 100 млн таклиф қилишга тайёр эмас.
"Канонирлар" нигерияликни 70 млн еврога харид қилишга уринишди, аммо неаполликлар бунга рози бўлишмади. "Наполи"га шунингдек футболчиларнинг алмашинуви қизиқ эмас.
"Ал Ҳилол" 130 млн евро эвазига Осимхенни харид қилмоқчи. Саудия Арабистони клуби ўйинчи учун катта маош тўлашга тайёр. Аммо, ҳужумчи АПЛга йўл олишга умид қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар