“Ал Ҳилол” “Эвертон” футболчисининг трансферига 6 млн фунт таклиф қилди

Eldor Akmurzayev
20 окт 2020
“Эвертон” хавбеки Бернард Саудия Арабистони клубидан таклиф олди.

“Ал Ҳилол” бразилиялик футболчини 6 млн фунт эвазига сотиб олмоқчи, дея хабар беради Goal.

Бернард 2018 йилдан буён мерсисайдликлар шарафини ҳимоя этиб келмоқда. У “Эвертон” сафида 68 ўйинда қатнашиб, 6 та гол урган. 28 ёшли футболчи жорий мавсум АПЛда бирорта ҳам баҳсда қатнашмади.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Goal