Ал Ҳелайфи: "Мбаппе биз билан янги шартнома имзолашни истамаса, унга эшиклар очиқ"
05 июл 2023 23:50
Янгиликлар
Ал Ҳелайфи: "Мбаппе биз билан янги шартнома имзолашни истамаса, унга эшиклар очиқ"
ПСЖ клуби президенти Носир Ал Ҳелайфи Килиан Мбаппенинг вазияти ҳақида гапирди. Раҳбар ўзининг энг яхши футболчиси бепул кетишга уринаётганидан таажжубга тушганини айтди.
"Мбаппе клубдан текинга кетмоқчи эканини билганимизда шокка тушдик. Килиан ажойиб йигит. Бироқ, бундай иш қилиш унинг даражаси эмас. Биз бундан жуда хайрон қолдик. Килиан қолишини жуда истаймиз. Бироқ, уни текинга қўйиб юбормаймиз. Бу аниқ ва равшан нарса. Биз ўзаро оғзаки келишиб қўйгандик. Айнан шунинг учун мен хайрон қолдим. Футболда энг зўр ўйинчинг ҳеч қачон текинга кетмайди. Мбаппе узоғи билан икки ҳафтада қарор қабул қилади.
Агар, Килиан янги шартнома имзолашни истамаса, унга эшиклар очиқ. Ҳеч ким клубдан каттароқ бўла олмайди, хатто мен ҳам", -дейди Носир Ал Ҳелайфи.
Маълумот учун, Килиан Мбаппенинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар давом этади.
Фикрлар