

33 ёшли испаниялик футболчини "Ал Гарафа" клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Сеск "Монако"га 2019 йилнинг январь ойида "Челси"дан 9 миллион евро эвазига ўтганди. Футболчининг трансфер нархи ҳозирда 6,5 миллион еврони ташкил этади.
Фабрегас жорий мавсум "Монако" таркибида барча мусобақаларда 22та ўйинда майдонга тушиб, 3та ассист қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, Сеск 2010 йил Испания терма жамоаси таркибида Жаҳон чемпиони бўлган эди.



