

Аслида улар иштирокидаги матбуот анжумани бугун соат 17:00да бўлиши режалаштирилган эди. Меҳмонларнинг Қаршига кечикиб келганлари боис, улар иштирокидаги расмий тадбирлар бугун ўтказилмади.
“Ал Файсали” клуби вакиллари иштирокидаги ўйинолди матбуот анжумани эртага, яъни 30 январ куни соат 10:30да ўтказиладиган бўлди. Матбуот анжуманида жамоа мураббийи Небойся Йовович ва жамоанинг 13-рақамдаги ярим ҳимоячиси Халил Баниатиялар иштирок этишади. Халил Баниатияҳ жамоа сардори ҳамдир.
"Насаф" клуби томонидан аккредитациядан ўтган барча журналистларни, “Марказий” стадионида бўладиган матбуот анжуманига таклиф этамиз.



