"Ал Файҳа" бош мураббийи: "ОЧЛдаги мақсадимиз аниқ — кейинги босқичга йўл олиш"
04 окт 2023 10:12
Янгиликлар
"Ал Файҳа" бош мураббийи: "ОЧЛдаги мақсадимиз аниқ — кейинги босқичга йўл олиш"
Осиё Чемпионлар лигасининг 2-туридан ўрин олган "Ал Файҳа" — "Пахтакор" (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида "Ал Файҳа" бош мураббийи Вук Расович иштирок этди.
"Ғалаба билан шогирдларимни табриклайман. Биз катта куч сарфлаган ҳолда ўз мақсадимизга эришдик. Кучли рақибга қарши майдонга тушганимизга қарамай, ғалаба қозондик ва бундан хурсандман. Осиё Чемпионлар лигасидаги дастлабки уч очкони қўлга киритдик. Турнирдаги мақсадимиз аниқ — кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритиш. Бунга эришиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз", - деди сербиялик мутахассис.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар