“Пахтакор” бундай натижани тарихида илк бор қайд этди

Nozimov Nig'monxo'ja
4 окт 2023
Кеча, “Пахтакор” ОЧЛ баҳсларининг иккинчи турида Саудия Арабистонининг “Ал Файҳа” жамоасига қарши майдонга тушди.

  Учрашув 2:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Шу тариқа, “шерлар” ОЧЛнинг гуруҳ босқичининг дастлабки иккита учрашувида мағлуб бўлди. Шу вақтга қадар ҳали ҳеч қачон “Пахтакор” бундай ёмон стартни эга бўлмаган, яъни “шерлар” ўз тарихида илк бор ОЧЛ гуруҳ босқичи доирасидаги дастлабки 2 турда имкониятни бой берди. 

Айни вақтда, “Пахтакор” турнир жадвалида 0 очко билан гуруҳда охирги ўринда кетмоқда.


Nozimov Nig'monxo'jaМуаллиф
Манба: championat.asia