UZ

Сўнгги янгиликлар

23:09ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити". Таркиблар аниқ!  1 23:03ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ. Марказий учрашув учун таркиблар аниқ!  6 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  8 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  8 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  93 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  7 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  20 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  13 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  2 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2

"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз" Янгиликлар

"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"

ОЧЛ 2 мусобақаси 2-туридан ўрин олган "Андижон" - "Ал Аҳли" (0:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида қатарликлар устози Игорь Бишан иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Биз ғалаба қозонмоқчи эдим, охиригача курашдик. "Андижон"га қойил, улар яхши ҳимояланишди, жуда тартибли ўйин кўрсатишди. Бир очкодан қониқмадик, аммо бу адолатли натижалар бўлди. Икки жамоада ҳам имкониятлар бўлди, ўйин охирида тўлиқ устунликка эга бўлдик. Албатта, майдон ҳолати бизнинг ўйинга мос эмас эди. Пас билан ўйнашда қийинчиликлар юзага келди. Бу натижани қабул қилишимиз керак, уйдаги учрашувларда ғалаба қозонишимиз лозим. Мухлисларга қойил, улар ажойиб атмосфера ҳосил қилишди. Икки жамоа ҳам очкога муносиб эди. 

- Юлиан Дракслер бошланғич таркибда майдонга тушмади, бунинг сабаби нима бўлди?

- Бунинг сабаби у лигадаги охирги ўйиндан кейин бироз муаммога дуч келди. Футболчининг соғлиғи муҳим бўлгани сабабли биз таваккал қилишни хоҳламадик. Шунинг учун Дракслер захирада қолди. 

- "Андижон" мухлислари ҳақида фикрингиз қандай?

- Жуда ажойиб. Буни кеча ҳам айтдим. Бизни бу шаҳарда ажойиб кутиб олишди. Рақиб жамоага бундай меҳмондўстлик учун миннатдорчилик билдирамиз. Учрашувда ҳам андижонлик мухлислар ажойиб муҳим яратиб беришди. Биз бу каби ҳолатни ўз чемпионатимизда кўп ҳам кўравермаймиз. Шундай экан бу биз учун зўр ўзгариш бўлди. Қойил деб қоламан. 

- Бугун захирадан майдонга туширган ўйинчиларингиз учрашувни қанчалик ўзгартира олишди?

- Юлиан учрашувга қўшилганда у жамоа ўйинини ўзгартириб юборди. Бошқа ўйинчилар эса унчалик ҳам кўп вақтга эга бўлишмади. Иккинчи бўлим биз ўйинни бошқардик. Бир очкога рози бўлмасак ҳам буни қабул қилишимиз лозим. Баъзида жуда кўп ҳужум қилиб, рақибга бўш ҳудуд қолдирилади ва бундан панд ейиш мумкин. Шу нуқтаи назардан қаралса, очко олганимиз ҳам ёмон натижа эмас аслида. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+1   
01 окт 23:06:03
BarsAndijon
Командамиз зур уйнади .жахон юлдузлари бор командага яхши каршилик килишди Шацкихга рахмат айтамиз тактикани тугри танлади биз очл2 да дебют киляпмиз ва муносиб натижага эришяпти команда койил!Анжан-ЧЕМПИОН
+1   
01 окт 22:30:30
Бахтиёр Ашуров
Gggkchjfig Gofifyu фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хомяковни бушатиш хато булгани сезилиб боряпти.андижонни аввалги уйинидан асар хам колмабти стандартлар 80 фойиз гол эди эссиз
Мураббий қанчалик тажрибалий бўлмасин. Беш мағлубиятдан кейин мураббийни ушлаб ўтиришдан маъно йўқ. Шунинг учун ҳам, кетма - кет мағлубиятдан кейин. Ҳар қандай жамоа раҳбарлари мураббийни алмаштиришади!
   
01 окт 22:20:14
Gggkchjfig Gofifyu
Хомяковни бушатиш хато булгани сезилиб боряпти.андижонни аввалги уйинидан асар хам колмабти стандартлар 80 фойиз гол эди эссиз
   
01 окт 22:03:32
Ochilov Farobiddin
Сўрамасдан олдин ўзи гапирибди мухлисларни, мақтабди, яна сўраш шартми? Янги мошин олсанг кўчага чиқиб бақирмайсанку мақтанглар мошина олдим деб, одамлар ўзи қуллуқ қилади , кимдир ичида хасад қилади кимдир хурсанд
   
01 окт 22:03:31
Мансур Исмаилов
Шацких шу олов ёқолмаётган шаманга ўхшайди))) бошқа бир келгинди келиб гугуртдан олов ёқмагунича бечара қизил танлилар кесакдан ўт чиқишини кутиб ўтираверади
-1   
01 окт 22:05:02
Жамшид Jamshid
Оддий гап бозона йук лекин хозир биттаси чикиб мактанади негаки дуранг уйнади. Ютказгандами бохоналар китоби очиларди
-1   
01 окт 22:04:40
Жамшид Jamshid
Оддий гап бозона йук лекин хозир биттаси чикиб мактанади негаки дуранг уйнади. Отказано бохоналар китоби очиларди
-1   
01 окт 22:03:44
Жамшид Jamshid
Оддий гап бозона йук лекин хозир биттаси чикиб мактанади негаки дуранг уйнади.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика