

Ақтебеликларнинг рақиби Украина 1-лигаси вакили “Николаев” жамоаси бўлди.
Учрашув украиналикларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Қозоқ клубининг ягона голга яқинда жамоа таркибига бориб қўшилган Игор Сергеев муаллифлик қилган. Ҳамюртимиз учрашув мобайнида майдонда тўлиқ ҳаракатланди. У ўйин якунида бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвоза тўрига жойлаб қўйди.
“Актобе” энди Қозоғистонга қайтиб, янги мавсумга тайёргарликни давом эттиради. Клуб мамлакат чемпионатининг 1-турини 13 март куни “Каспий” жамоасига қарши ўтказади.




