UZ

Сўнгги янгиликлар

10:43Грузия МТЖ собиқ футболчиси "Бухоро" билан шартнома имзолади  0 10:14"Манчестер Юнайтед" клубнинг антирекордини такрорлади  2 09:52"Челси" собиқ футболчиси ҳаёт билан видолашиш арафасида эканини маълум қилди  0 09:25Расман. "Бухоро" деярли 2 метрлик легионер футболчи билан шартнома имзолади  2 08:58"Эл класико"да "Барселона"га мағлуб бўлган Алонсо ўйиндан сўнг нималар деди?  6 08:31"Хоразм"нинг ўтган мавсум тўпурари фаолиятини легионер сифатида давом эттиради  2 08:04Флик ғалабадан сўнг нималар деди?  6 08:00Эл класико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 3:2  1 07:40"Реал Мадрид" собиқ футболчиси "Локомотив" билан музокара олиб борди  2 07:14Финалнинг энг яхши футболчиси ким бўлди?  2 02:50А Серия. "Милан" "Фиорентина" билан, "Интер" "Наполи" билан дуранг ўйнади, "Лацио" эса меҳмонда "Верона"дан устун келди  3 02:05"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди  239 23:58Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"га 8 та гол урди  4 23:34Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" турнирни тарк этди  34 23:10“Навбаҳор” ўз сафига грузиялик футболчини қўшиб олди, у бунга қадар ҳам Ўзбекистонда ўйнаган  5

Актам Бердиев: "Йирик мағлубият навбатдаги учрашувга таъсир ўтказмайди" Янгиликлар

Актам Бердиев: "Йирик мағлубият навбатдаги учрашувга таъсир ўтказмайди"

Кеча Андижонда "Машъал-2" "УзДонгЖу"га қарши сафар баҳсини ўтказди.

Биринчи турда "Машъал-2" йирик 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ўйиндан сўнг жамоа мураббийи Актам Бердиев ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳали мавсум олдинда ва биз таркибдаги футболчиларга ишонамиз. Кеча қийин ўйин бўлди. Рақиб ҳақиқатдан ҳам кучли. "Машъал-2" учун чемпионатдаги биринчи баҳс бўлгани боис ҳаяжон сезилди. Рақибимиз ҳам маҳоратли эди. Кубок баҳсларида майдонга тушган эдик лекин буни чемпионат билан солиштириб бўлмайди", - дейди Актам Бердиев

"Асосий таркибга футболчи етиштириб бериш учун қўлимиздан келган меҳнатни қиламиз. Хатоларни кўриб чиқамиз ва улар устида қайта ишлаймиз. Яхшироқ натижага эришиш учун ҳаракатни сусайтирмаймиз. Кеча қабул қилиб олинган йирик мағлубият кейинги баҳсга таъсир ўтказмайди. "Норин" билан ўйинга ғалаба учун чиқамиз. Ҳозир навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошладик. Тайёргарлигимиз Андижонда бўлиб ўтмоқда".

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика