UZ

Сўнгги янгиликлар

13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  4 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  0 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  4 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  10 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  6 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  2 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3

Акром Комилов: "Бошқа гап айтишга хожат йўқ..." Янгиликлар

Акром Комилов: "Бошқа гап айтишга хожат йўқ..."

Кеча Ўзбекистон чемпионати олий лига 26-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ушбу турда Тошкентнинг икки клуби "Бунёдкор" ҳамда "Пахтакор" ўзаро беллашишди. Бўлиб ўтган учрашувда "шерлар" рақибларини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Қизиқарли кечган учрашувдан сўнг, "Бунёдкор" клуби ҳимоячиси Акром Комилов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бўлиб ўтган учрашувни бутун ўзбекистонлик футбол мухлислари кўриб турди, биз мағлубиятга лойиқ эмас эдик. Ўйин вақтида қанот ҳаками истаган ишини қилди, буни федерация кўриб чиқиб, қаттиқ чора кўришади, деган умиддаман. Мана шундай ўйинлар кўпаяверса футболимиз кундан кунга пасайиб кетаверади. Биринчи вазиятда қанот ҳаками йўқ жойдан гол дея ҳаммамизни асабийлаштирди, кейинроқ бош ҳакам йўқ голни инобатга олмади. 

Ўша вазиятда тўп дарвоза чизиғининг яқинига ҳам бормаган эди. Бундан ташқари футболчилар бир тўда бўлиб йиғилиб қолган пайтда, ён ҳакам қандай қилиб йўқ голни кўрди? Жамоа жонини бериб майдонда тўп тепади, лекин битта хато бизни мағлубиятга учратади, шуниси алам қилади. Бутун ўзбекистонлик мухлислар қандай ўйин бўлганини кўрди, бошқа гап айтишга хожат йўқ", - дейди "Бунёдкор" футболчиси Акром Комилов 



Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди


Рейтинг: +51   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика