UZ

Сўнгги янгиликлар

13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  0 13:18Суперлига. Плей-офф: "Арал" – "Бухоро". Таркиблар маълум   6 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  7 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  4 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  13 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  3 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  15 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1

Акром Баҳромов: “Шўртан” ёшларининг ғалабаларида Асрор Алиқуловнинг хиссаси катта" Янгиликлар

Акром Баҳромов: “Шўртан” ёшларининг ғалабаларида Асрор Алиқуловнинг хиссаси катта"

Бугун ёшлар лигаси 8-турнинг қизиқарли учрашувларидан бири Ғузорда бўлиб ўтади.

Унда Асрор Алиқулов бошчилигидаги “Шўртан” ёшлари ўз майдонида водий жамоаси “Қўқон-1912”га қарши кураш олиб боришади.

Ўтган турда ғузорликлар  сафарда “Қўқон-1912”  ёшларига қарши кескин баҳсда мавсумдаги биринчи мағлубиятини қабул қилган эди.

Шуни айтиш жоизки, “Шўртан” ёшлар жамоаси  7-турдан сўнг турнир жадвалида  12 очко жамғарган ҳолда  учинчи поғонани банд этиб туришибди. Қўқонлик ёшлар турнир жадвалида 11 очко билан тўртинчи ўринни банд этишиб турибди. Улар бир очко фарқли улароқ “оқ бўрилар”ни таъқиб қилишмоқда.

“Шўртан” жамоасининг муваффақиятли ўйинларида маҳаллий футболчиларнинг хиссалари катта бўлмоқда. Шулардан бири ёш иқтидорли  ярим ҳимояси Акром Баҳромовдир.  Мазкур қизиқарли  баҳс олдидан футболчини қисқа суҳбатга тортдик.

- Бу йилги мавсумда жамоа олдига қандай мақсадлар қўйилган?
- Кучли бешликдан мустаҳкам ўрин олиш асосий режамизга киради. Ҳозирда буни удаллаяпмиз. Ишончим комилки, мавсум охиригача чемпионлик учун кураш олиб борамиз.

- Кейинги турларда жамоангиз билан барқарор ўйин намойиш этмоқдасизлар. Бунинг сири нимада деб ўйлайсиз?
- Бош мураббиймиз Ўзбекистонда катта тажрибага эга кучли футболчи сифатида танилган. Жорий мавсумдан ёшлар жамоасида мураббий сифатида иш бошлади. Албатта, Асрор аканинг хатти-ҳаркати эвазига ҳар бир ўйинга пухта тайёргарлик кўраяпмиз. Жамоа мураббийлари Асрор Алиқулов  Баҳодир Шаймардонов ва Акмал Саиткуловларнинг ҳамжиҳатлиги  туфайли менимча муваффақиятлар омили шунда бўлса керак.  

- “Пахтакор” билан кечган учрашувга солиштирадиган бўлсак, жамоа ўйинида олдинга силжиш кўзга ташланмоқда?
- Ҳа, мен ҳам шундай фикрдаман. Ўйин сифати борасида ҳам, футболчиларнинг майдонда бир-бирларини тушунишлари жиҳатидан ҳам ўсиш бор. Ва энди жамоанинг ўзига хос ўйин услуби шаклланмоқда, дейишим мумкин.

- Бугунги учрашув ҳақида тўхталсангиз?
- Ҳар икки жамоа ғалабага бўлган иштиёқни намойиш этишади.чунки бизга ҳам, рақибимизга ҳам очко зарур. Шу  сабаб майдондаги футболчилар ғалаба учун астойдил ҳаракат қилишади. Насиб бўлса зафарли одимларимизни давом этиб ғалаба билан ортга қайтмоқчимиз.
 

Фаҳриддин Чориев суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика