

Ушбу ўйиндан сўнг “Навбаҳор” клуби футболчиси Акрам Баҳриддинов ўйин ҳақида фикр билдирди.
- Биз учун қийин учрашув бўлди. 5 дақиқада 3та гол ўтказиб юбориш шармандалик. Олий лигада бундай нарсани тушуниб бўлмайди. Ўйин давомида камчиликлар кўп бўлди. Ушбу хатолар устида кўпроқ ишлаб уларни бартараф этишга бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Жамоада янги футболчилар бўлгани учун бир биримизни унчалик тушунмасдан ўйнадик. Бизда голли вазиятлар бўлди, лекин омад келмаса қийин экан. Кейинги ўйинларга жиддий тайёргарлик кўрамиз”, - дейди Баҳриддинов.
Жаҳонгир Сотволдиев



