UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55ЦСКА бош мураббийи Чаловни топ-5 чемпионатига қўйиб юборишга қарши эмас  0 21:35Симон Миньоленинг "Ливерпуль"даги тақдирига ойдинлик киритилди  0 21:15Линделёф: "МЮ футболчилари ўзаро тушуниб ўйнашни йўлга қўйишлари муҳим"  1 21:06“Зирабулоқ” клубига техник мағлубият ёзилди  1 20:55Бугун туғилган кунини нишонлаётганган Давид Алаба Бундеслига тарихига кирди  2 20:30МЮ ПСЖнинг Неймар ва Погба борасидаги таклифига ўз қарорини эълон қилди  12 20:12Ван Гал Гвардиоланинг "Манчестер Сити"даги асосий ютуғини айтди  8 19:42"Барселона" Мессини туғилган куни билан табриклади ва унинг фаолиятидаги энг яхши лаҳзаларни ёдга олди  14 19:30Карикатура: Мессини қутқариб қолишди  18 18:49"Ньюкасл" бош мураббийлигига номзодлар орасида Моуринью ва Артета етакчи  3 18:44Самвел Бабаян иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ)  75 18:20Милан клублари "Сан Сиро"ни бузиш ва янги стадионни қурилиши бошланаётганлиги ҳақида хабар берди  3 18:14Olamsport: Шаҳобиддин Зоировнинг навбатдаги жанги, Аҳмадалиевнинг оладиган гонорари ва бошқа хабарлар  0 17:57Суперлига: Қадамбой Нурметовнинг бенифисига айланган тур тафсилотлари ва лауреатлари ҳақида  21 17:57Азамат Абдураимов: "Тожикистон ўсмирлар терма жамоаси сафида ёши катта футболчилар кўплиги билиниб турибди"  29

Акмал Холмуродов - "Динамо"нинг 2018 йилги энг яхши футболчиси! Янгиликлар

Акмал Холмуродов - "Динамо"нинг 2018 йилги энг яхши футболчиси!

2018 йилги мавсумдан сўнг, ўтган икки ҳафта давомида «Динамо» клуби расмий сайтида мухлислар ўртасида сўровнома ўтказилиб, жамоанинг бу йилги энг яхши футболчиси аниқланди.

Клуб расмий сайтида «Сизнингча, «Динамо» жамоасининг 2018 йилдаги энг яхши футболчиси ким?» сўровномасида энг кўп овоз тўплаган футболчи – Акмал Холмуродов бўлди. Мавсумнинг иккинчи қисмига таркибга қўшилган ҳимоячи жамоанинг ҳимоя қўрғони етакчиси сифатида тўп суриб, муҳим голларга ҳам муаллифлик қилди. «Динамо» жамоасининг турнир жадвалида энг кам гол ўтказиб юборган Про-Лиганинг энг яхши ҳимоя чизиғига эга бўлишида Холмуродовнинг ҳиссаси катта бўлди. Сўровномада Акмал Холмуродов 133 та овоз (38.7%) тўплаб, «Динамо»нинг 2018 йилги энг яхши футболчиси» номига лойиқ кўрилди.

Иккинчи ўриндан жамоа яримҳимоячиси Жасур Азимов жой олди. Самарқандлик футболчига 129 та (37.5%) овоз берилди. Азимов ҳам мавсум давомида «Динамо»нинг фаол футболчиларидан бири сифатида тўп суриб, жамоанинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшди. Қайд этиш керак, Азимов 2017 йилда «Динамо»нинг энг яхши футболчиси» деб топилганди.

Сўровномада учинчи ўриндан 28 (8.1%) овоз билан Илҳом Юнусов ўрин олган. Самарқандлик тажрибали яримҳимоячи мавсум давомида жамоадошларига намуна бўла олди ва бир қатор ўйинларда муҳим голлари билан жамоага наф келтирди.

Шунингдек, мухлислар йил давомида яхши ўйинлари билан ёдда қолган Дамир Темиров 24 (7%), Отабек Нарзуллаев 18 (5.2%), Шоҳруҳ Эшбўтаевларга 12 та овоз (3.5%) беришган. Сўровномада жами 344 та овоз берилган.

Эслатиб ўтамиз, 2007 йилдан буён клуб матбуот хизмати томонидан сўровнома орқали аниқланиб келинаётган «Динамо»нинг «мавсумдаги энг яхши футболчиси» номига қуйидаги футболчилар лойиқ кўрилган:



«Динамо»нинг «йил футболчиси» номинацияси ғолиблари:
2007 йил – Фарҳод Тожиев
2008 йил – Илёс Қурбонов
2009 йил – Баҳодир Насимов
2010 йил – Илҳом Юнусов
2011 йил – [Дэвид Ония]
2012 йил – Иван Нагаев
2013 йил – Андрей Мельничук
2014 йил – Андрей Мельничук.
2015 йил – Камолиддин Мурзоев.
2016 йил – Амиржон Сафаров.
2017 йил – Жасур Азимов.
2018 йил – Акмал Холмуродов.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг