Тажрибали ярим ҳимоячи Акмал Холматов янги мавсумни Ғузорда бошлайдиган бўлди.
Бир муддат Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби йиғинида иштирок этган Холматов куни кеча Ғузорнинг "Шўртан" клуби билан шартнома тузди. Футболчи олий лигада бунга қадар "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Локомотив" клублари шарафини ҳимоя қилган.