Акмал Холматов “Нефтчи” билан 1,5 йиллик шартнома тузди
Narzulla Saydullayev
4 июн 2016
Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси таркибида узоқ йиллар давомида фаолият олиб борган таниқли футболчи Акмал Холматов яна “Нефтчи” таркибига қайтганидан хабарингиз бор.
"Акмал Холматов билан 1,5 йиллик шартнома имзоланди. Тажрибали ўйинчи иккинчи даврадан сафга чиқади", - деб ёзади "Нефтчи" клубининг телеграмдаги расмий каналида.
Эслатиб ўтамиз, бу йил бошида Холматов Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби сафида ўйнади.