Фурсатдан фойдаланиб, навоийликлар етакчиси фикри билан қизиқдик.
— Рости, Рамзий терма жамоа таркибидан ўрин олишимни кутмагандим, — дейди Акмал Холиқов. — Бундан жуда хурсандман. Аслида Фарғонада “Нефтчи”га қарши ўйинда барча жамоадошларим муносиб тўп суришди. Рамзий терма жамоа таркибига киришимда уларнинг баҳоли қудрат ҳиссалари бор, деб биламан. Сафардаги кетма-кет икки учрашувдан уйга қуруқ қайтсак, мухлисларимиз бизни кечиришмасди. Қолаверса, Фарғонадан ғалаба билан ҳам қайтишимиз ҳам мумкин эди. Аммо кўп вазиятларда жамоамизга омад кулиб боқмади. Энди олдинги турларда бой берилган очколар ўрнини кейинги учрашувларда тўлдиришга ва ўз мухлисларимизни албатта қувонтиришга ҳаракат қиламиз.
Эслатиб ўтамиз, бунгача дастлабки турда Юрий Лукин Рамзий терма жамоа бош мураббийлигига лойиқ кўрилган. Иккинчи турда ярим ҳимоячи Руслан Вагапов, учинчи турда эса дарвозабон Артём Макосин ана шундай эътирофга сазовор бўлишган эди.